Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун кетма-кет дам олади
2026-05-20 12:30:00 / Янгиликлар
Бу йил Қурбон ҳайити 27 май — чоршанба кунига тўғри келиши муносабати билан Президент фармонига асосан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар 27–31 май кунлари кетма-кет 5 кун дам олади.

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади
Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган.
Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олади.
▪️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
▪️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.
Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.


