Наманган туманида пилла мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда
2026-05-16 10:35:00 / Янгиликлар

Мўл ҳосил сари баракали меҳнат
Наманган туманида пилла етиштириш мавсуми қизғин давом этмоқда. Бу йил туманда 230 тонна пилла топшириш режалаштирилган бўлиб, айни кунларда хонадонларда парваришланган ипак қуртларидан олинган ҳосилни йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан олиб бориляпти.
Туманнинг Бешкапа маҳалласида истиқомат қилувчи Мирхамза Каримов оиласи ҳам пиллачиликда катта тажрибага эга. Улар бу йил 10 қути ипак қуртини меҳр билан парваришлаб, юқори ҳосил етиштиришга эришмоқда. Оила томонидан ипак қуртлари учун махсус қуртхоналар тайёрланиб, барча парвариш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Пиллачилик соҳасидаги бундай саъй-ҳаракатлар аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш ва туман иқтисодиётини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати






