Наманган туманида ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёзмоқда
2026-05-17 11:10:00 / Янгиликлар

Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
Айниқса, маҳаллалар, ички кўчалар, қабристонлар ҳамда жамоат жойларида кенг кўламли ҳашар тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Тозалик тадбирлари давомида ариқ-зовурлар тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда, ҳудудлардаги чиқиндилар бартараф этилмоқда. Шунингдек, қабристонларда тартиб-интизом ва озодаликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳашар ишларида маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда маҳаллий аҳоли фаол иштирок этиб, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатмоқда.
Бундай эзгу ишлар орқали нафақат ҳудудлар обод бўлмоқда, балки аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва жамоавий масъулият туйғулари янада мустаҳкамланмоқда.
Юрт ободлиги ва маҳаллалар файзини оширишга қаратилган бу каби хайрли тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Обод ва озода муҳит эса аҳолига юқори кайфият бағишлаб, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати






