Наманганда «Медиа ҳафталик» ёшлар ва медиа вакилларини бирлаштирмоқда
2026-05-19 12:10:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳрида ўтказилаётган «Медиа ҳафталик» доирасида журналистика, медиасаводхонлик ва замонавий контент яратиш йўналишларига бағишланган қатор учрашув ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Тадбир ёшларни медиа соҳасига қизиқтириш, ижодий фикрлашни ривожлантириш ҳамда ахборот маконида фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Медиа хафталик» давом этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









