Наманган туманида аҳоли мурожаатлари тингланди
2026-05-05 11:50:00 / Янгиликлар

Наманган туманида аҳоли мурожаатлари тингланди
Наманган туманида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Унда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган турли масалалар билан мурожаат қилишди.
Асосан уй-жойни таъмирлаш, моддий ёрдам олиш, соғлиқни тиклаш, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратиш ҳамда коммунал хизматларга оид муаммолар кўтарилди.
Мутасаддилар ҳар бир мурожаатни алоҳида кўриб чиқиб, зарур тушунтиришлар беришди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, мураккаброқ муаммолар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай қабуллар орқали аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш ишлари давом эттирилади.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати









