Наманган туманида пиллачилик мавсуми қизғин паллада
2026-05-05 18:25:00 / Янгиликлар
Наманган туманида ипак қурти парвариши агротехник талаблар асосида самарали ташкил этилмоқда. Ҳудудда жами 3970 қути ипак қурти парваришланиб, мавсум якунига қадар 230 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Пиллачилик аҳоли бандлиги ва қўшимча даромад манбаи яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Наманган туманида пиллачилик мавсуми фаол давом этмоқда.
Ҳозирги кунда ҳудудда ипак қурти парваришига кенг жалб этилган аҳоли томонидан барча агротехник талаблар асосида иш олиб борилмоқда.
Мазкур жараён ўз вақтида ва тўғри ташкил этилгани келгусида юқори ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади. Туман бўйича жами 3970 қути ипак қурти парваришланмоқда. Мавсум якунига қадар 230 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.
Пиллачилик соҳаси орқали аҳоли бандлиги таъминланиб, қўшимча даромад манбалари яратилмоқда. Шу билан бирга, бу йўналиш миллий анъаналарни асраб-авайлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати







