“Ёшлар – келажак, фан ва спорт таянчи” шиори остида Ёшлар фестивали ўтказилди
2026-04-30 10:30:00 / Янгиликлар

Фестивалда туман ҳокими Садритдин Мўминов, Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акрамжон Нажмиддинов, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, таълим муассасалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Фестиваль доирасида бир қатор қизиқарли ва мазмунли танловлар ташкил этилди. Жумладан, “Ошга марҳамат” танлови орқали миллий таомлар тайёрлаш анъаналари намойиш этилди. Шунингдек, “Расмлар танлови” ёш рассомларнинг ижодий қобилиятини очиб берди, “Миллий кўргазмалар” эса халқимизнинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилди.
Фестиваль барча иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, ёшларнинг билимга, спортга ва ижодга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.
Бундай тадбирлар келажак эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати









