Наманган туманида ғўзага биринчи комплекс ишлов бериш ишлари давом этмоқда.
2026-05-30 16:55:00 / Янгиликлар
Айни кунларда туман ҳокими Садритдин Мўминов фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, ғўза майдонларининг ҳолатини кўздан кечирмоқда.

Далаларда агротехник тадбирлар — культивация, ўғитлаш, суғориш ҳамда бегона ўтларга қарши кураш ишлари сифатли олиб борилаётгани алоҳида назорат қилинмоқда.
Мутасаддиларга ишларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар юклатилди.
Бундай ёндашув юқори ҳосилдорликка эришиш ва фермерлар меҳнатини
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати








