Помидор ҳосили кушандаси — занг канаси ва унинг хавфли оқибатлари
2026-04-24 13:45:00 / Пресс-релизлар

Помидорнинг бўғимаёқли зараркунандаси – занг кана
Помидор занг канаси жуда майда, оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган боғимаёқли жонивор ҳисобланади.
Нимфаси 100 мк, етук зоти эса 135-160 мк келади. Ранги сарғиш-қизғиш, танаси чўзиқ цилиндрсимон, орқа учи тукчалар билан якунланган, 2 жуфт оёқлари бор. Ривожланиши ва тарқалиши Помидор занг канаси йил давомида ривожланиши мумкин. Очиқ ердаги экинлардан кузда иссиқхоналарга ўтиб ривожини давом эттиради. Кўп қисми ёзда қаерда ривожланган бўлса, ўша ерда қишлаб қолади. Ернинг устки қатламида, хас-чўплар орасида нимфа ҳолатида қишлайди. Зарарланадиган ўсимликлар:Асосан помидор ва картошка, ундан кейинги ўринларда қора ва қизил итузум, қўйпечак, бақлажон зарарланади.Барглар ва новдаларда зарарланиш пастдан бошланади, аста-секин юқорига тарқалади. Зарарланган новда қўнғир тусга эга бўлиб силлиқлашади, баргларида сариқ доғлар пайдо бўлади, умумий туси қўнғирга айланади.
Меваларга таъсири:Кичик гул ва мевалар қуриб тўкилиб кетади Йирик меваларда тўр сингари раcм пайдо бўлиб, тиришиб ёрилади Меванинг сифати ва кўриниши йўқолади, қисман чирий бошлайди Қаттиқ зарарланган ўсимлик 100% ҳосил бермайди.
Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси
Наманган туман
инеспектори: А.Эгамбердиев
