Бодринг етиштириш ва юқори ҳосил олиш бўйича мутахассис тавсиялари
2026-04-24 14:10:00 / Пресс-релизлар

Бодринг қандай етиштирилади?
Унинг сифати ва ҳосилдорлигини оширишда нималарга аҳамият қаратиш лозим?
Бодринг етиштиришда аввало унинг навига аҳамият қаратиш лозим.
Масалан, Ранний-645, Ўзбекистон-740, Зилол, Парад, Наврўз ва Голландия Ф1, дурагайларидан Алиби, Регал, Суперина навлари бизнинг иқлимга мос келади.Экиладиган бодринг уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун, вазндор ва зарарланмаган бўлиши зарур. Уруғлар экиш олдидан илиқ сувда 1-2 соат ивитиб қўйилади. Экин учун танланган майдон аввалги экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. Экилган уруғ палла барг ва чинбарг даврига киргандан кейин ягана қилинади. Қатор ораларини 15-16 см чуқурликда ўсимлик атрофи билан юмшатиб туриш, минерал озуқа ва сув бериб бориш керак. Ҳар 2-3 суғоришдан кейин қатор оралари яна 15-16 см чуқурликда юмшатилади. Бодринг мевалари 9-12 см дан катта бўлгандан бошлаб йиғиб-териб олишга киришилади. Бу жараёнда бодринг новдаларига зарар етказмаслик лозим. Вақтида териб олинмаган бодринглар сарғайиб кетади.
Наманган вилояти Ўсимликлар карантин
ва химояси бошкармаси Наманган туман
инеспектори: Г.Кодиров
