Олма мевахўрининг зарари ва унга қарши кураш чоралари бўйича мутахассис тавсиялари
2026-04-24 13:30:00 / Пресс-релизлар
Олма мевахўри ҳосилдорликни 70 фоизгача камайтириб юбориши мумкинлигидан хабарингиз борми? Ушбу хавфли зараркунандадан боғингизни қандай ҳимоя қилиш ва кимёвий ишлов беришни қайси муддатларда ўтказиш зарур? Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспектори Э. Қўқонбоевнинг мавсумдаги энг муҳим тавсиялари билан танишинг

Олма мевахўри ҳашаротининг зарари ва қарши кураш чоралари
Олма мевахўрининг зарари асосан мевани шикастлаши, унинг сифатини пасайтириб ҳосилдорликни камайтириши билан ифодаланади. Турли йилларда иқлим шароити ҳамда табиий кушандаларнинг аҳамиятига қараб бу ҳашаротга қарши курашилмаса, у уруғли мева дарахтларининг ҳосилдорлигини 30% дан 70% гача камайтириб юбориши мумкин. Олмани мевахўрдан сақлаб қолиш учун мавсумда 3-5 марта кимёвий ишлов ўтказиш зарур (биринчи ишлов дарахтлар 70% гуллаб бўлганида атрофида тут дарахтлари бўлмаган тақдирда ўтказилади).
Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси
Наманган туман инеспектори: Э.Куконбоев.
