Наманган туманида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди
2026-04-22 14:25:00 / Янгиликлар

Семинар давомида Президентнинг ПФ-189-сон Фармони, ПҚ-320-сон ва ВМҚ-849-сон қарорларига асосан ишлаб чиқилган “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” (aileaders.uz) лойиҳасини кенг жорий қилиш, ёшларни жалб этиш ҳамда давлат хизматчиларини сунъий интеллект йўналишида ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчиларга aileaders.uz ҳамда omp.aistudy.uz платформаси орқали ўқитиш жараёнлари ва амалий топшириқлар билан танишиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
🧠 Нималар муҳокама қилинди?
✅ aileaders.uz ва omp.aistudy.uz платформалари
✅ Давлат хизматчилари ва ёшларни СИ йўналишида ўқитиш
✅ 2026-йилга мўлжалланган вазифалар
📌 Мақсад – 2026-йилда Наманган туманида сунъий интеллект бўйича малака ошириш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати





