Маҳалла еттилиги — халқ манфаати йўлида самарали тизим
2026-04-07 12:45:00 / Янгиликлар

Наманган туман ҳокимлигида маҳалла фуқароллар йиғинлари еттилиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлил ва муҳокама қилинди.
Уюшмага маҳалладаги "еттилик" аъзоларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш вазифалари юклатилди.
“Маҳалла еттилиги” тизими яратилмасидан олдин маҳаллани ишсизлик, камбағаллик ёки жиноятчилик ва оилавий ажримдан ҳоли ҳудудга айлантириш деган тушунча йўқ эди. Бугунги кунда маҳалла раиси “еттиликка” бош-қош бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган масалалар билан кундалик шуғулланмоқда, қайси хонадонга ёрдам бериш, қайси кўчани таъмирлаш, қаерга дарахт экиш, кимни оиласи нотинч, ким ишсиз ёки бўлмаса ким чет элда мигрант бўлиб юрибди, улар билан қандай ишлаш керак – шу каби барча масалаларни жамоаси билан келишиб, ҳал қилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллаларда “еттилик” аъзолари ҳамкорлигида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Натижада қатор маҳаллаларда ишсизлик даражаси пасайди, камбағаллик қисқарди, жиноятчилик камайди.
Йиғилишда туман ҳокими, маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси Садритдин Мўминов маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишларни атрофлича таҳлил қилиб, “еттилик” фаолиятини самарали ташкил қилишда мавжуд муаммоларнинг ечими, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”даги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати









