Наманганда болажонлар учун яна бир замонавий маскан иш бошлади!
2026-03-27 11:55:00 / Янгиликлар

Хўжақишлоқ МФЙда янги ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Наманган туманида жойлашган Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудида “Panda” номли хусусий-давлат шерикчилиги асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу муҳим тадбирда туман ҳокими, маҳалла нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан мазкур таълим муассасасининг ишга туширилиши ҳудуддаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Янги ташкил этилган муассаса замонавий талаблар асосида жиҳозланган бўлиб, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу эса ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг билим ва кўникмаларини эрта шакллантиришга хизмат қилади.
Тадбир сўнггида нуронийлар томонидан мазкур хайрли ишга қўл урган ташаббускорларга миннатдорлик билдирилиб, болажонлар учун яратилган имкониятлар юксак баҳоланди.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати.









