Асосий эътибор – далага! Наманганда 4900 гектар майдонга чигит қадалмоқда
2026-03-28 13:45:00 / Янгиликлар

Асосий эътибор дала ишларига
Наманган туманида жорий йилда 4900 гектар майдонда пахта етиштирилади. Айни кунларда чигит экиш энг долзарб тадбирга айланган.
Бугун тумандаги барча фермер хўжалигининг дала шийпонида штаб аъзолари ва отряд раҳбарлари иштирокида таҳлилий йиғилиш ўтказилди.Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов мавсумни уюшқоқлик ва тезкорликда олиб бориш, апрел ойининг биринчи ўн кунлигида экишни якунлаш бўйича топшириқлар беришди.
Шунингдек, "Агробанк" туман бўлими томонидан фермер хўжаликларига 100 минг туп тут кўчатлари тарқатилди. Бу кўчатлар нафақат пилла етиштиришда, балки ғўзани зарарли ҳашоратлардан асрашда ҳам ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади, шу билан бирга қўшимча даромадга ҳам замин яратади.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати.






