Мутахассис тавсияси: Оққанот зараркунандасини йўқ қилишнинг биологик ва кимёвий усуллари
2026-03-30 15:50:00 / Пресс-релизлар

Бодрингда оққанот — кўринмас, аммо хавфли зараркунанда
Оққанот бодрингга икки томонлама зарар келтиради: Личинкаси ўсимлик баргларининг орқа қисмига жойлашиб, тайёр озуқа моддаларини сўриб олади;Етук ҳашаротлар чиқарадиган суюқ моддалар барг устига тушиб, ёпишқоқ ширалар ҳосил қилади. Бу ёпишқоқ ширалар устида қора замбуруғлар тез кўпайиб, ўсимликларнинг нафас олишини қийинлаштиради, баргларнинг тез қуриб қолишига олиб келади. Оққанот бир мавсумда 12–14 мартагача авлод бериб кўпаяди. Биологик хусусиятлари Оққанот — 1,0–1,5 мм катталикдаги чала ривожланадиган ҳашарот бўлиб, ривожланиш жараёнида қуйидаги босқичларни бошидан кечиради:
тухум → 3 ёш личинка → нимфа → имаго
Тухумини баргнинг орқа қисмига тўп-тўп қилиб 120–150 тадан қўяди.
Баҳор–куз даврида 6–7 марта,
иссиқхоналарда эса 4–5 марта,
йилига 10–12 мартагача авлод бериши мумкин.
Оққанот намсевар ҳашарот бўлиб,
+22…+27°C ҳарорат 70–80% нисбий намлик ривожланиши учун энг қулай шароит ҳисобланади.
Оққанотнинг бодринг баргида жойлашиши Бодрингда чин барг чиққандан бошлаб зарарлайди.
Ёш баргларнинг орқа томонига жойлашиб, сўриб озиқланади; Имагоси учиб, тухум қўя бошлайди. 5–8 кундан сўнг тухумлар қораяди ва личинкалар чиқади. Аввал личинкалар серҳаракат, кейин ҳаракатсиз бўлиб, икки марта пўст ташлаб, нимфага айланади. Оққанот ва унинг озиқланиши Кураш чоралари ва биалогик усуллари Трихопорус 1:5 нисбатда (1 та паразит — 5 та оққанот личинкасига) қўйилади; Майда тешикли тўр (сетка) лардан фойдаланиш; Сариқ клейли экранлардан фойдаланиш тавсия этилади. Кимёвий усуллар 10% Толстар — 1 л/га ёки 20% Моспилан — 0,4 кг/га ёки Карбофос — 1,5 л/га 1 тонна сувга қўшиб пуркалади.
Наманган вилоят инспектори:
Алишер Рахимов
