Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари!
2026-03-26 14:50:00 / Пресс-релизлар

Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг барча миришкор фермерларга, бобо деҳқонларга ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли корхоналарга
МУРОЖААТИ
Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари!
Сиз азиз деҳқонларнинг яратувчанликка асосланган меҳнатингиз асрлар давомида халқимизнинг фаровон турмуши, тўкин дастурхонининг асосий сабаби сифатида юксак эътироф этилган ва қадрланган.
Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – нафақат қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, балки иқлим ўзгаришлари таъсирини юмшатиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг устувор йўналишига айланмоқда.
Давлатимиз раҳбари Наврўз умумхалқ байрами тадбирида миришкор деҳқон ва фермерларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, уларнинг халқимиз дастурхонини тўкин ва фаровон қилишдек шарафли меҳнатини эътироф этди, бу борада давлат ва жамият томонидан доимий қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини таъкидлади.
Ушбу қўллаб-қувватлашдан рухланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – ҳар биримиздан масъулият ва фаолликни талаб қилаётган энг долзарб вазифалардан экинлигини ҳис қилиб, картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотларини қисқа муддатларда экишни ташкил этиб, ички эҳтиёжни тўлиқ қондириш орқали бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Ҳар бир қарич ер – имконият. Ундан оқилона фойдаланиш эса нафақат шахсий манфаат, балки юртимиз фаровонлигига қўшилган ҳиссадир шиори билан бир қарич еримизга ҳам маҳсулот экишни ташкил этайлик.
Келинг, биргаликда ҳаракат қилиб, халқимиз дастурхонини тўкин, юртимизни янада фаровон қилайлик!
Бугун фермерларимизнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги ишлари эътироф этилиши шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи Сиз азиз фермерларни ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этишга ундашига ишонамиз.
Ҳиммати баланд деҳқон ва фермерлар!
Мамлакатимиз аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур. "ҳужжатни тўлиқ файли docx-21.4kb"
Наманган туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
