Наврўз сайли - Шукроналик
2026-03-26 11:05:00 / Янгиликлар
Тадбирнинг иккинчи кунида Наврўз сайли ва “Шукроналик” шиори остидаги байрам тадбирлари Катта Тошбулоқ МФЙда кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Наманган туманидаги “Катта Тошбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган мазкур фестиваль юртимизга хос файз-у тароват, миллий руҳ ва байрамона муҳит билан ажралиб турибди. Тадбирда республика ишчи гуруҳи вакиллари, маҳалла аҳли, нуронийлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этиб, миллий қадриятларимизга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборни яна бир бор намоён этмоқдалар.
Байрам доирасида: миллий либослар намойиши, ҳунармандчилик кўргазмалари, озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди, аҳоли учун анъанавий палов дамланиб тарқатилди.
Шунингдек, концерт дастурлари байрамга янада кўрк бағишлаб, иштирокчиларга унутилмас кайфият улашмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати.









