Янги Ўзбекистон қиёфаси ҳар бир инсон тақдирида намоён
2026-01-26 13:50:00 / Янгиликлар
Муҳтарам Президентимизнинг эътиборлари туфайли Наманган туманидан иккита маҳалла "Кўл бўйи" ва "Намуна" маҳаллалари Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳаллаларга айланади

Бунинг учун мазкур ҳудудларга 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилган.
Юртбошимиз раҳбарликларида ўтказилган селектор йиғилишида ана шу янги лойиҳаларни халқ билан баҳамжиҳатликда амалга ошириш топшириқлари берилди.
Бугун туман ҳокими Садритдин Мўминов ушбу маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, асосий муаммолар ҳақида маслаҳатлашилди, таклиф, мулоҳазалар билдирилди. Ишларни сифатли бажарилиши фаоллар томонидан назорат қилиб борилади. Ҳар бир хонадонда ободонлаштириш ишлари олиб бориш орқали бажариладиган ишлар янада салмоқли бўлиши тушунтирилди.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати









