Мурожаатнома – халқ эътиборида
2026-01-21 09:10:00 / Янгиликлар
Бугун Катта Тошбулоқ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномаси, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 13 январь куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини Наманган туманида ташкил этиш масалаларига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда давлат ҳужжатларида белгиланган устувор йўналишлар, таълим тизими олдидаги янги вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари тушунтирилди. Қатнашчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, амалий таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
Мақсад — Президент белгилаб берган стратегик вазифаларни жойларда самарали татбиқ этиш, таълим сифатини ошириш ва ёшлар фаоллигини кучайтириш.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати









