семинарлар таълим муассасаларида
2026-01-06 10:00:00 / Янгиликлар
Наманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагог ва техник ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожжатномалари юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.

Ташкил этилган сеинарлар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Э.Эрмирзаев ҳамда 12 нафар ижтимоий фан ўқитувчилари томонидан олиб борилиб, давлатимиз раҳбарининг мурожаатномаларининг мазмун-моҳияти, хусусан, 2025 йилда иқтисод, таълим, спорт ва бошқа турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳамда 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да белгиланган 6 та асосий вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот учун: мазкур семинарлар таълим муассасаларида 9 январь кунига қадар давом этади.
Наманган туман ҳокимлиги
Aхборот хизмати






