ЯНГИ ЙИЛ ШОДИЁНАЛАРИ БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА
2025-12-29 10:00:00 / Янгиликлар
Наманган туманида болажонларимиз учун бўлиб ўтган байрам дастури ҳам кўтаринки кайфият, ёрқин таассуротлар остида ўтди

Тадбирни Наманган туман хокими Мўминов Садриддин очиб берди ва болажонларни байрам билан табриклади.
Мазкур байрам тадбирига 19 нафар болалар таклиф этилди. Уларга ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат бўлган “Президент совға”лари тантанали топширилди.
Энг қувонарлиси, бу йилги совғалар билан бирга 09-18 ёшдаги болаларнинг ҳар бирига тижорат банкида омонат ҳисобварағлари очилиб, 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тақдим қилинди.
Байрам совғалари эса болажонларга янада кўтаринки кайфият тақдим этди.
Наманган туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати








