Тўрткўл тумани бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми
2025 йил январь-октябрь ойларида фаолият кўрсатаётган юридик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 1 178.0 млрд. сўмлик хизматлар ҳажми амалга оширилди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 114.1 фоизни ташкил қилди. Туманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги хизматлар ҳажми улуши 4.4 фоиздан тўғри келди. 2025 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 5 038 600 сўмдан тўғри келмоқда.
---
2025- йилнинг январь- июнь ойларида Тўрткўл тумани бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми 676,3 млрд сўмни ёки 2024- йилнинг шу даврига нисбатан 115,7 % ни ташкил қилди.ташкил этди.
Йиллар кесимида таҳлил қилинганда:
2019- йил – 109,9 млрд сўм
2020- йил – 120,3 млрд сўм
2021- йил – 330,3 млрд сўм
2022- йил – 390,6 млрд сўм
2023- йил – 435,9 млрд сўм
2024- йил – 546,8 млрд сўмга тўғри келди.
Тўрткўл туман статистика бўлими
