Ҳокимият ҳақида

Тўрткўл тумани ҳақида
Тўрткўл тумани 1927 йил 3 июлда ташкил топган. Туман шимолдан Элликқалъа тумани, шарқдан Навоий вилояти, жануб ва ғарбдан Хоразм вилояти билан чегарадош.
Майдони 7.48 минг кв.км. Туманда 1 шаҳар (Тўрткўл) , 34 та маҳалла (Дўстлик, Ёшлик, Жайҳун, Наврўз. Истиқлол, Анҳорли, Янгиҳаёт, Зиёкор, Яшнобод, Баҳор, Шодлик, Беруний, Машъал, Базирган, Яхтилик, Туркманкўли, Мустақиллик, Гулистон, Янгиобод, Ибн Сино, Навоий, Боғёп, Мискин, Тозабўзёп, Нурота, Туркистон, Тўрткўл, Марказобод, Ўзбекобод, Тинчлик, Ғалаба, Тошкент, Нурли йўл, Нурли Уллубоғ) ва 15 овул фуқаролар йиғинлари ( Кўна Тўрткўл, Шўрахон, Пахтачи, Ёнбошқалъа, Пахтаобод, Калтаминор, Атауба, Ўзбекистон, Оққамиш, Оқбошли, Отаюрт, Кўкча, Уллубоғ, Қумбоскан, Тозабоёп) бор. Маркази Тўрткўл шаҳри.
2024 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси сони 228,8 минг кишини ташкил этади. Шундан 85,6минг киши шаҳарда, 143,2 минг киши қишлоқда яшайди.
Туман драйвери шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Шу билан биргаликда туман иқтисодий негизини пахтачилик ташкил этади. Шу сабабли туман саноати ҳам пахта хом-ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. "Тўрткўл тумани САНОАТ соҳаси бўйича қуйидаги корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда:
1 "АГРО ТЎРТКЎЛ ТЕКСТИЛ КЛАСТЕР" масъулияти чекланган жамияти пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш пахта тозалаш заводи
2 "ТЎРТКЎЛ ДОН МАҲСУЛОТИ" масъулияти чекланган жамияти дон тегирмони-ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш
3 "ТЎРТКЎЛ ШИША ИДИШЛАРИ" МЧЖ банка ва ковак шиша буюмлар ишлаб чиқариш
4 "ЗАВОД ХОЗАГРО" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси қурилиш ва боғлар учун пластик буюмлар ишлаб чиқариш
5 "ТЎРТКЎЛ-ТУПРОҒИ" оилавий корхонаси кунжутни қайта ишлаш
6 "БАРАКА-ТЕКСТИЛ ГРОУП" МЧЖ ички кийим ва тўқилган ва трикотаж полотно ишлаб чиқариш
7 "КРИСТАЛЛ МЕГА СТАР" МЧЖ совун ва ювиш воситалари, тозалаш ва сайқаллаш препаратлари ишлаб чиқариш
8 "ПРЕМИУМ ГОЛДЕН-ГРАИН-ПРОДУКТС" МЧЖ тегирмон-ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш
9 "СУПЕРМИКС РЕАЛ" МЧЖ шпаклёвка ва қуруқ бетон қоришмалари ишлаб чиқариш
10 "ТЎРТКЎЛ ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ" шўъба корхонаси тўшаклар ишлаб чиқариш
11 "ДАЯНА" МЧЖ ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
12 "АЛКЕН ТИЖОРАТ" МЧЖ офис ва магазинлар учун мебель ишлаб чиқариш
13 "КОИНОТ-М" хусусий корхонаси металл эшик ва деразалар ишлаб чиқариш
14 "ТЎРТКЎЛ ТЕМИР-БЕТОН БУЮМЛАРИ ЗАВОДИ" МЧЖ бетондан қурилиш учун буюмлар ишлаб чиқариш
15 "ТЎРТКЎЛ ШОҲ БЕКАТИ" МЧЖ ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
16 "ТЕМИРЁЛЧИ-МИРЗАБЕК " оилавий корхонаси нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш
17 "ЖО ЖО КИДС WЕАР ТЕКСТИЛ" МЧЖ ички кийимлар ишлаб чиқариш
18 "ТЎРТКЎЛ УНИВЕРСАЛ УЛГУРЖИ САВДО БАЗАСИ" МЧЖ нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш
19 "БАРАКАТ-ТЎРТКЎЛ" МЧЖ нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш
20 "ТЎРТКЎЛ БИНОКОРИ" МЧЖ ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
21 "ДОН-НОН НЕЪМАТ" МЧЖ нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш
22 "ҲАМДАМ-САИДА НОН" оилавий корхонаси нон, хамирдан янги тайёрланган қандолат маҳсулотлари, торт ва пирожное ишлаб чиқариш
23 "АСЛ ПОЛИЭТИЛЕН ҚОҒОЗ САВДО" МЧЖ Хўжалик-маиший ва санитария-гигиенага мўлжалланган қоғоз буюмлар ишлаб чиқариш
24 "МАТБАА-МУҒР" ишлаб чиқариш корхонаси босмахона ва бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш
25 "РОЗУМБОЙ-ЧОПЧИ" оилавий корхонаси тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш
26 "ТЎРТКЎЛ-НАВИГАТОР" хусусий корхонаси ҳаво транспорти соҳасидаги хизматлар
27 "САРДОР-МЕБЕЛ" оилавий корхонаси ошхона учун мебел ишлаб чиқариш
28 "ТУЯМЎЙИН-ҒУЛОМ-СУВ-ХИЗМАТИ" оилавий корхонаси спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш
29 "М-Ж ЭЛЕГАНТ" МЧЖ пояфзал ишлаб чиқариш
30 "ПАХТАОБОД БИОГОМУС" оилавий корхонаси ўғитлар ишлаб чиқариш
Пахтачиликдан ташқари ғаллачилик, чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик, сабзавот ва полизчилик ҳам ривожланган.
|
|
|
Тўрткўл тумани ҳокимлигида 26 нафар ходим фаолият юритади:
- Тўрткўл тумани ҳокими
- Тўрткўл тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
- Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
- Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
- Тўрткўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
- Тўрткўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари
- Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари
- Тўрткўл тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги девонхона мудири
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва
маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича бош мутахассиси - Тўрткўл тумани ҳокимлиги ижро интизоми назорат бўлинмаси бош мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи 1-тоифали мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимининг ёрдамчиси
- Тўрткўл туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги тузилмасида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги бош ҳисобчиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича бош мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси
- Тўрткўл тумани ҳокимлиги девонхонаси мутахассиси
