Байрам табриги
2025-10-25 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Тўрткўл тумани ҳокими И. Худайбергеновнинг байрам табриги
Қадрли ички ишлар органлари ходимлари ва азиз фахрийлар!
Аввало, Сизларни, қолаверса, садоқатли ва сабрли, меҳрибон оила аъзоларингизни, Сизларнинг ота-оналарингизни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман!
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва осойишталик, қонун устуворлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифани бажариш йўлида фидокорона хизмат қилаётган Сизларнинг меҳнатингиз беқиёсдир. Ҳар бирингиз кечаю кундуз халқ осойишталиги, Ватан тинчлиги ва равнақи йўлидаги хизматни ўзингиз учун шараф деб биласиз. Сизларнинг ҳар бир қадамингиз, ҳалоллик, жасорат ва ватанпарварлик рамзидир.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек:
“Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси.”
Бу сўзлар Сизларнинг машаққатли ва шарафли фаолиятингизга берилган энг юксак баҳодир. Зеро, Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли жамиятда осойишталик, тотувлик ва қонун устуворлиги мустаҳкамланмоқда.
Азиз ички ишлар ходимлари!
Сизларнинг Ватан ва халқ олдидаги хизматларингиз, фидойилигингиз, юксак масъулият ва жасоратингиз ҳар бир юртдошимиз қалбида чуқур ҳурмат уйғотади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, шарафли хизмат фаолиятингизда юксак муваффақиятлар ва эзгу ниятларингиз рўёбини тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
