ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-10-27 10:05:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва осойишталик, қонун устуворлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифани бажариш йўлида фидокорона хизмат қилаётган ички ишлар ходимларининг ўз ўрни бор.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек:
“Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси.”
Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Ички ишлар ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов сўзга чиқиб, соҳа ходимларини байрам билан табриклади.
Шундан кейин ўз иш фаолиятида касбдошлари ўртасида намуна кўрсатган соҳа вакиллари туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.







