Давлат тили масалаларига бағишланган очиқ мулоқот
2025-10-11 14:15:00 / Янгиликлар

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишларидан келиб чиқиб, белгиланган медиа режага асосан Тўрткўл тумани ҳокимлиги конференция залида "Давлат тили ҳақидаги ҳужжатларнинг ижроси» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда тегишли ташкилотларнинг масъуллари ҳамда тумандаги оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда Тўрткўл тумани ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Г. Назарова мавзу юзасидан батафсил маъруза қилди.
Шунингдек, муҳокамаларда "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири Ў. Нуруллаэва, "Мекан" газетаси муҳаррири А. Абаэв ва туман ахборот ресурс маркази ходими М. Юсуповалар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, давлат тилининг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар беришди.
Ташкилотлардан ташриф буюрган соҳа мутахассислари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан







