Mulk huquqini e’tirof etish masalasi yuzasidan yig‘ilish o‘tkazildi
2025-09-16 12:00:00 / Янгиликлар

Мулк ҳуқуқини тан олиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқи Конституция ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган ва ҳимоя қилинади.
Бу соҳада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг тегишли рухсатсиз эгаллаб олинган ер участкаларига ва уларда қурилган иморатларга бўлган ҳуқуқларини тан олишга имконият яратмоқда.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Турсунов Элмурат Эргашевич томонидан Тўрткўл тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисида"ги Қонунининг ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман прокуратураси, адлия бўлими, туман ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фаоллари иштирок этди.









