Матбуот_анжумани
2025-08-16 12:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар тадбиркорлиги: Янги имкониятлар сари!
"Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" доирасидаги медиа-режа асосида Тўрткўл тумани ҳокимлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман "Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-62-сонли қарор ижросига бағишланди.
Тадбирда туман ҳокими И. Худайбергенов, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Туман ҳокими ўз нутқида ёш тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритиб, туман ёшларини бу имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланишга чорлади. Тўрткўл тумани Ёшлар ишлари бўлими бош мутахассиси Б.Жуманиязов қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Матбуот анжумани савол-жавоблар руҳида ўтди. Иштирокчилар ёш тадбиркорлар фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.









