“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”
2025-08-12 12:00:00 / Янгиликлар

"Маслаҳат оши" лойиҳаси доирасида
🇺🇿 Тўрткўл туманидаги 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида зиёлилар, маҳаллаларнинг масъуллари, кўча бийлари, фаоллари иштирокида "Маслаҳат оши" лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида турли соҳаларда юз бераётган коррупция кўринишидаги ҳуқуқбузарликлар, таълим олиш учун берилган имкониятлар, таълим муассасаларида маънавий-маърифий, тарбиявий йўналишда жамоа, ёшлар, ота-оналар билан олиб борилаётган ишлар, аёл-қизлар учун ажратилган имтиёзлар, оилавий ажримлар ва зўравонликларни олдини олиш, вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларни ихчамлаштир
кераклиги таъкидланди.





