Бугун
2025-08-11 12:00:00 / Янгиликлар

#Bugun
🇺🇿 Тўрткўл тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда туман ҳокими ўринбосарлари, соҳа масъуллари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Йиғилишни туман ҳокими И.Худайбергенов олиб борди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Гичгелдиева томонидан бир ҳафта давомида Республикамизда содир бўлаётган аҳамиятли янгиликлар, хусусан Юртбошимиз томонидан чиқарилган фармон ва қарорлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, йиғилиш давомида давлат ташкилотларида фаолият юритувчи раҳбарлар, масъулларга коррупциянинг олдини олиш, ҳар қандай ёт иллатларга қарши курашиш бўйича маъруза қилинди.
