ПРОЕКТ "A'LO MAKTAB - 2025":
2025-08-08 10:00:00 / Янгиликлар

Олис ҳудуддаги мактабда "АЪЛО МАКТАБ - 2025" ЛОЙИҲАСИ: Биринчи ярим йиллик натижалар таҳлили Тўрткўл туманида ўтказилди
◾️ Қорақалпоғистон Республикасида таълимнинг сифатини ошириш, мактабларда инновацион ёндашувларни жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган "Аъло мактаб" лойиҳасининг I ярим йиллик якунлари бўйича амалий-услубий республика семинари бўлиб ўтди.
➖ Семинар Тўрткўл туманидаги олис ҳудудидаги 50-сонли умумий таълим мактабида ташкил этилди ва "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида амалга оширилди. (Мактаб пойтахтимиздан 240 километр, туман марказидан эса 70 километр масофада жойлашган, Қумбошган ОФЙ)
◾️ Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бир қатор масъул ходимлари ҳамда "Аъло мактаб" лойиҳасининг IV гуруҳига кирувчи Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидан мактаб директорлари иштирок этди.
