Тўрткўл туманини “коррупциядан холи” ҳудудга айлантиришга оид ишлар ижроси ўрганилди
2025-08-08 12:00:00 / Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги Ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлари Тўрткўл туманини “коррупциядан холи” ҳудудга айлантиришга оид чора-тадбирлар режаси ижроси доирасида давом эттирилди.
Жумладан, режанинг асосий йўналишлари — солиқ, банк, кадастр, мактабгача ва мактаб таълими соҳаларида олиб борилаётган ишлар ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Туманда очиқликни таъминлаш, аҳолининг коррупцияга қарши курашишда хабардорлигини оширишга оид тадбирлар тизимли йўлга қўйилган.




