#қабул бўлиб ўтди
2025-07-09 12:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 16 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бундан буён Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимларининг шахсан ўзлари раҳбарлик қилиши ва эндиликда ҳокимлар ҳар кунги ишини айнан шу ерда, аҳолининг дарду ташвишларини эшитишдан бошлаши тўғрисида топшириқ бергандилар. Бу ташаббус халқ билан давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишга қаратилган муҳим қадамдир.
Юртбошимизнинг ушбу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Турткўл тумани Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг мурожаатлари туман ҳокими И.Худайбергенов томонидан қабул қилинмоқда.








