Ҳоким ҳар кунги ишини Халқ қабулхонасидан бошламоқда
2025-07-08 12:00:00 / Янгиликлар

Ҳоким ҳар кунги ишини Халқ қабулхонасидан бошламоқда
Президентимизнинг топшириғига кўра, эндиликда вилоят ва туман ҳокимлари Халқ қабулхоналарига шахсан раҳбарлик қилиб, ҳар кунги ишини аҳолининг дарду ташвишларини эшитишдан бошлайдилар.
Бу ташаббус халқ ва давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, муаммоларни тезкор ҳал этишга қаратилган муҳим қадамдир.
Турткўл туманида ҳам ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокими И.Худайбергенов Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилмоқда. Бугунги қабулда 5 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг қонуний ҳал этилиши учун тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар берилди.
Ҳокимлик ушбу ташаббус орқали халққа яқин бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш йўлида доимий саъй-ҳаракат қилмоқда. Аҳоли билан очиқ мулоқот ва тўғридан-тўғри алоқа – бугунги куннинг асосий талабидир.




