БАЙРАМ ТАБРИГИ
2026-11-08 14:50:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергеновнинг тиббиёт ходимларига
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Муҳтарам соҳа фахрийлари, қадрли шифокорлар ва тиббиёт ходимлари!
Аввало, сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини инсон саломатлигини асрашдек олижаноб ҳамда машаққатли ишга бағишлаган соғлиқни сақлаш соҳасининг барча жонкуяр ва заҳматкаш ходимларига ўзимнинг юксак ҳурматимни изҳор этиб, фидокорона меҳнатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман.
Кейинги йилларда юртимизда “Янги Ўзбекистонга – янги ва замонавий тиббиёт” деган эзгу ғоя асосида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, замонавий диагностика ва даволаш технологияларини кенг татбиқ этиш борасида тизимли ишлар бажарилмоқда. Яқинда «Очиқ бюджет» лойиҳаси доирасида «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 40-сонли оилавий поликлиниканинг тўлиқ жорий этилиб, замонавий ва шинам кўринишда фойдаланишга топширилгани ҳам айнан шу эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлиб, тиббиёт ходимларимизга ҳақиқий байрам туҳфасига айланди.
Шубҳасиз, бундай оғир ва шарафли вазифаларни бажаришда туманимизнинг жонкуяр шифокорлари, ҳамширалари ва барча соҳа фидойилари бундан буён ҳам бор куч-ғайратини аямай меҳнат қилишларига ишонаман.
Байрамингиз билан яна бир бор табриклайман! Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
И.Худайбергенов,
Тўрткўл тумани ҳокими
