Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда
2026-11-06 14:15:00 / Янгиликлар

Аҳоли мурожаатлари эътиборда
Бугун туман ҳокими И.Худайбергенов ҳамда туман ҳокими ўринбосари И.Жумабаева томонидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолидан саломатлигини тиклишда моддий ёрдам, ижтимоий кўмак, тадбиркорлигини ривожлантириш учун ер майдони, ногиронликка чиқариш, иш билан таъминлаш ҳамда бир қатор коммунал масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилиб, фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар ижроси назоратга олинди.
---







