РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-11-07 14:15:00 / Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатлар (https://t.me/antikorruz/6106) юзасидан “Hududgaz Qoraqalpoğiston” газ таъминоти филиали қуйидагиларни маълум қилади.
«Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги кўп қаватли уйлар лойиҳаси бўйича умумий модулли иситиш қозонхонасини табиий газ тармоғига улаш учун тегишли техник шартлар берилган. Бироқ, қурувчи ташкилот томонидан мазкур техник шартларда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилмагани сабабли объектни табиий газ тармоғига улаш ишлари ҳозирга қадар амалга оширилмаган.
Айни пайтда қурувчи ташкилот томонидан техник шартларда белгиланган талаблар бажарилиб, зарур ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилганидан сўнг умумий модулли иситиш қозонхонасини табиий газ тармоғига улаш масаласи амалдаги тартиб асосида кўриб чиқилишини маълум қиламиз.
“Ҳудудгаз Қорақалпоğистон” ГТФ Матбуот хизмати
