Келгуси йил ҳосили учун пухта пойдевор: Тўрткўлда илғор агротехник тадбирлар амалда
2026-11-07 14:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Тозабоғёп ОФЙ ҳудудидаги “Намунали Темур” фермер хўжалиги дала майдонида 2027 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Мазкур муҳим тадбирда туман ҳокими И. Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Уруғчилик маркази раҳбари И. Юнусов, туман қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Жорий йилда туман бўйича жами 8 000 гектар майдонда шудгорлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда бу жараёнга 60 та юқори унумдор ҳайдов тракторлари жалб этилган.
Семинарда қишлоқ хўжалигида замонавий техникалар самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Кичик контур майдонларни бирлаштириб, йирик майдонларга айлантириш тавсия этилди.
шунингдек, 2027 йил ҳосили учун "Биочар" усулида органик ўғитлар яратиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича мутахассислар томонидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.Тадбир давомида кузги шудгорлаш ишларини ўз вақтида, сифатли ва агротехника қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда якунлаш, ер унумдорлигини ошириш юзасидан амалий тушунтиришлар берилиб, масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.









