Ҳоким ўринбосарларининг навбатдаги шахсий қабуллари бўлиб ўтди
2026-11-03 11:30:00 / Янгиликлар

Ҳоким ўринбосарларининг навбатдаги шахсий қабуллари бўлиб ўтди
Ҳудудда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни яқиндан ўрганиш ва қонуний ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Навбатдаги шахсий қабуллар туман ҳокими ўринбосарлари М. Машарипов ҳамда А. Ганиевлар томонидан ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролардан турли соҳаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, қурилишга рухсат олиш билан боғлиқ масалалар, моддий ёрдам кўрсатиш сўралган мурожаатлар ҳамда ер ва соҳага доир бошқа амалий масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан ўрганилиб, қонун доирасида тегишли тартибда тушунтиришлар берилди ҳамда муддат талаб этадиган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди. Уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.



