Аҳоли мурожаатлари эътиборда
2026-10-30 12:45:00 / Янгиликлар

Аҳоли мурожаатлари эътиборда
Бугун туман ҳокими И.Худайбергенов ҳамда туман ҳокими ўринбосари И.Жумабаева томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳолидан моддий ёрдам, саломатликни тиклаш учун ордер ажратиш, уй-жой кадастри, имтиёзли кредит олиш ҳамда доимий иш билан таъминланиш каби турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилиб, фуқароларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар ижроси назоратга олинди.
—-









