Тўрткўл туманида меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳитни шакллантириш бўйича ўқув-тренингларга старт берилди
2026-11-02 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳитни шакллантириш бўйича ўқув-тренингларга старт берилди
📌Ҳозирги вақтда меҳнат жамоаларида соғлом, хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитни яратиш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда Тўрткўл туманидаги 77-сонли умумтаълим мактабида муҳим лойиҳа доирасида амалий тренинглар бошланди.
📌 «Давлат меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш, шунингдек, тазйиқ ўтказиш ва зўравонликнинг олдини олиш» деб номланган ушбу лойиҳа иштирокчиларга кенг кўламли билим ва кўникмалар бермоқда.
📌 Машғулотлар давомида ходимларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларида ҳар қандай тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш, мурожаатларни қабул қилиш, холисона баҳолаш ва қисқа муддатда кўриб чиқиш тартиблари ҳамда жабрланган шахслар билан ишлашда хавфсиз ва ҳурматга асосланган ёндашувларни амалиётда қўллаш каби йўналишлар қамраб олинмоқда.
📌Лойиҳанинг асосий мақсади — давлат ташкилотларида ҳар бир ходимнинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва хавфсизлиги тўлиқ кафолатланган соғлом меҳнат муҳитини шакллантиришдир.
Бу каби тренинглар жамоаларда ўзаро ишонч ва муҳитни янада яхшилашга хизмат қилади.









