"ҚАДР ЧОРРАҲАСИ..."
2026-10-30 18:00:00 / Янгиликлар

Янги китоб
"ҚАДР ЧОРРАҲАСИ..."
Китобга бўлган меҳр ва интилиш куни кеча хоразмлик ва тўрткўллик китобсеварларни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залига чорлади. У ерда таниқли журналист, иқтидорли шоира, "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири Ўғилжон Нуруллаеванинг "Қадр чорраҳаси" шунингдек, кўплаб таниқли ва бошловчи ижод аҳлининг ижод намуналарини йиғган "Олис яқин манзиллар" китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни туман ҳокими ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Бобур Янгибоев кириш сўзи билан очди.Тақдимотда сўзга чиққан таниқли журналист "Дўстлик" ордени соҳиби Рўзимбой Ҳасан бугунги кунда китобхон ёшларни уюштириш, уларнинг янги ижодларини рағбатлантиришда албатта бугунгидек ҳокимликнинг ўрни ва ижобий ҳаракатлари жудаям беқиёс эканлигини айтиб ўтди. истедодли шоир таржимон, ношир Эрпўлат Бахт, "Ҳуррият" газетаси мухбири Феруза Тангриберганова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Жонибек Сеттиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сардор Султанов, журналист Шириной Раззоқова, шоиралар Мунаввара Юсупова, Бегойи Аллаберганова, Зуҳра Янгибоева, Тоҳир Рўзибоеа, Раъно Аминова ва бошқалар сўзга чиқиб китобга бўлган ҳурмат, эътибор, унинг ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирдилар. Тақдимотда ижодкорлар янги ёзилган шеъридан ўқидилар. Мушоира бир пиёла чой устида давом этди.









