XALIQ DEPUTATLARI TÓRTKÚL RAYONLIQ KEŃESINIŃ GEZEKTEGI 30-SESSIYASI BOLIP ÓTTI
2026-10-30 20:05:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 30-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутутлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллайев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонасининг 2026-йил Ш-чорак якунлари бўйича ахбороти тўғрисида туман ҳокими И.Худайбергенов vаъруза қилди.
2. Тўрткўл тумани прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги “Республика маҳаллаларида ҳавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман прокурори С. Якубов ахборот берди.
3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бўлими бошлиғи М. Муратов маърузаси тингланди.
4. Тўрткўл туманидаги маҳаллаларда 2026-йил 9 ойи давомида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ф. Нурумов маъруза ўқиди.
5. Тўрткўл туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2027 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида
туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Халмуратов маърузага чиқди.
6. Туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил 9 ойлик ижроси тўғрисида.
7. Тўрткўл туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил Ш-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
8. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
9. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг мақбуллаштирилган маблағларини етишмаётган иш ҳақи харажатларига йўналтириш тўғрисида.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли Фармонига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Матчанов нутқ сўзлади.
11. Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2026-йил 7-май VII-24-49-13-190-К/26-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-октябрдаги 665-сонли қарорига асосан Тўрткўл туманидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2026-йил учун якуний манзилли рўйхат тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Минажев
маъруза қилди.
Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия жараёни туман ҳокимлигининг Фаcебоок (https://www.facebook.com/turtkultumani.AxborotXizmati) саҳифаси орқали бевосита олиб кўрсатилди.



















