Хавфсиз муҳит ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди
2026-10-29 15:00:00 / Янгиликлар

Хавфсиз муҳит ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди
Бугун Тўрткўл туманининг «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 73-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом муҳитни қарор топтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва профилактика тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича»ги қарори ҳамда 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сонли фармони билан тасдиқланган «2026–2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси»нинг 1-иловаси 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги (С ва СРИ) ҳудудий бўлими шифокори Р. Джумабаэв, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси нарколог-шифокори Э. Шеримбетов, туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н. Худайбергенова ҳамда “Шодлик» маҳалласи еттилиги вакиллари иштрок қилишди.
Учрашув давомида соҳа мутахассислари томонидан ўқувчиларга ва педагогик жамоага болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида салбий одатларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга ҳуқуқий ва тиббий саводхонликни оширишга хизмат қилувчи махсус эслатмалар ҳамда буклетлар тарқатилди.





