Раҳбар ва ёшлар учрашуви: Муаммо ва таклифлар тингланди
2026-10-08 14:00:00 / Янгиликлар

Раҳбар ва ёшлар учрашуви: Муаммо ва таклифлар тингланди
Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ёшлар куни" муносабати билан бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тўрткўл факультетида учрашув бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими И.Худайбергенов, туман прокурори С.Якубов, туман солиқ бўлими раҳбари ҳамда ҳоким ўринбосарлари иштирок этиб, ёшлар билан яқиндан мулоқот қилдилар.
Сўзга чиққан раҳбарлар мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун берилаётган кенг имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, янги ташаббус ва ғоялар билан фаол қатнашдилар.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар масъуллар томонидан қабул қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.








