Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда
2026-10-07 14:00:00 / Янгиликлар

Халқ қабулхонаси туман бўлими биносида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исмаилов ва ҳоким ўринбосари Б.Янгибаев иштирокида навбатдаги қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий ўтган қабулда фуқаролар томонидан ижтимоий масалаларга оид йўналишларда мурожаатлар тушди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими вақт ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

