ТЎРТКЎЛ ТУМАН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ
2026-10-06 15:50:00 / Янгиликлар

ТЎРТКЎЛ ТУМАН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ
Пахта ҳосилини оз вақтида териб олиб, Президентимиз томонидан
берилган имтиёз ва субсидиялардан фойдаланинг
ҳамда даромадингизни оширинг!
2026 йил ҳосили учун етиштирилган пахта далаларингизда йил давомида олиб борилган агротехник тадбирлар жумладан, озингизнинг тажрибангиз ҳамда қишлоқ хожалиги ходимларининг ва Фермерлар кенгашининг мурожаатномалари ва тавсиялари натижасида далангизда катта пахта хирмони учун етарли ҳосил яратгансиз.
Туман фермерлари кенгаши раёсат азолари Сизлардан пахтани қисқа муддатларда сифатли ва толиқ йигиб олиш учун барча имкониятларни сафарбар этишга чақиради.
Президентимиз томонидан Сиз фермерларга 2026 йилда пахтани етиштириш, уни сифатли териб олиш ва мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш учун фармон ва қарорлари билан коплаб имтиёзлар берилди. Жумладан:
Биринчидан, Президентимизнинг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармони билан пахта хомашёсини етиштиришга ажратилган имтиёзли кредитларни шартномада белгиланган муддатда қайтарган хожаликларга ушбу кредитлар бойича толанган фоиз толовининг 2,5 фоизини;
Иккинчидан, фермер хожалиги оз маблаглари ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёсини биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хожаликларга ушбу кредитлар бойича толанган фоиз толовларининг 5 фоизини қайтариб беради;
ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи субсидия берилади;
Учинчидан, Президентимизнинг 2026 йил 28 сентабрдаги ПҚ-354-сонли қарорига мувофиқ 2026 йил ҳосилини биржа савдолари орқали сотган барча пахта етиштирувчи субйектларга тоннасига 500 минг сомдан субсидия ажратилади;
Тортинчидан, Президентимизнинг 2026 йил 12 сентабрдаги ПҚ-326-сонли қарорига мувофиқ дизел ёқилгисини харид қилиш билан боглиқ харажатларни қисман қоплаш учун 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 декабрга қадар фермер хожаликларига товар-хомашё биржаларидаги савдолар орқали харид қилинадиган ҳар бир тонна дизел ёқилгиси қийматининг 15 миллион сомдан ошган қисми учун, бироқ 2 миллион сомдан коп болмаган миқдорда давлат томонидан субсидия берилади;
Ҳурматли фермер хожалиги раҳбари!
Сиздан, Президентимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиб, пахта териш ишларини тогри ташкил этишга дават этамиз.
Бу борада туман фермерлари кенгашлари Раёсат азолари билан биргаликда озининг беминнат ёрдамини аямайди.
Соҳа мутахассислари октабр ойида отган йилга нисбатан серёгин келиши бойича прогноз бермоқда.
Сиздан, “Ҳар бир кунни ганимат” эканлигини ҳис қилиб, пахтангизни оз вақтида териб олиш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширинг!
Биринчидан, бугундан бошлаб, оз ишчиларингизни пахта далангизга чиқариб серёгин кунларга қолдирмасдан пахтангизни қисқа муддатда териб олинг;
Иккинчидан, дефолиатсия қилинмаган майдонларингизни 1 кунда сифатли дефолиатсия қилинг;
Учинчидан, пахта далаларингизни асло сугорманг;
Тортинчидан, пахта далаларингизни пахта териш машинаси теришИ учун шароит яратинг ҳамда пахтангизни терим машинасида теринг;
Бешинчидан, пахта йигим теримига меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда ташкил этишингизни ҳамда ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланманг;
Олтинчидан, пахтангизни оз вақтида ва сифатли териб олиб, Президентимиз томонидан фермерларга яратиб берилган имтиёзлардан фойдаланинг ҳамда даромадингизни оширинг.
Хурматли фермер!
Пахта хомашёсини қабул қилиш жараёнида нохолис муносабат болганда асоссиз чегирмалар қолланилганда, Кенгаш мутахассислари Сизнинг мурожаатингизни кориб чиқиб, ишончли тарзда ҳимоя қилади.
Ҳурмат билан,
Тўрткўл туман фермерлари кенгаши Раёсати азолари
