Ўлмас санъатга эҳтиром: Тўрткўлда буюк ҳофиз Отажон Худойшукуров таваллудининг 82 йиллигига бағишланган «Устозга эҳтиром» бадиий кечаси бўлиб ўтди
2026-10-03 14:00:00 / Янгиликлар

Ўлмас санъатга эҳтиром: Тўрткўлда буюк ҳофиз Отажон Худойшукуров таваллудининг 82 йиллигига бағишланган «Устозга эҳтиром» бадиий кечаси бўлиб ўтди
Бугун Тўрткўл тумани О.Худойшукуров номидаги маданият саройида санъат шинавандалари учун унутилмас, файзли ва кўтаринки руҳга бой кун бўлди. Бу ерда миллий қўшиқчилик санъатимизнинг афсонаси, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Татаристон ва Туркманистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндорининг 82 йиллигига бағишланган «Устозга эҳтиром» номли хотира ва бадиий кеча ташкил этилди.








