1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»
2026-09-30 15:00:00 / Янгиликлар

1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни»
Устоз ва мураббийлар – миллатнинг маънавий қаноти, юрт тараққиётининг пойдеворидир!
Бугун Тўрткўл туманида юртимизнинг энг улуғ, энг шарафли байрамларидан бири – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» юксак шукуҳ ва ўзгача файз билан нишонланди!
Тадбирни туман ҳокими И.Худайбергенов очиб бериб, келажак авлодга таълим ва тарбия беришдек машаққатли ҳамда шарафли касб эгаларини байрам билан қизғин табриклади.
Табрик сўзида сўнгги йилларда туманда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, замонавий билим даргоҳлари ва мактабгача таълим ташкилотларида яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда улкан ўзгаришлар алоҳида эътироф этилди.









